Гонсало Игуаин: Доимо ўйинчи сифатида ўсишга интиламан

“Сассуоло”га қарши хет-трик қайд этган “Юве” ҳужумчиси ўйиндан кейинги фикрлар билан бўлишди.

“Бирорта гол ўтказиб юбормасдан, яхши ўйин ўтказдик. Шу боисдан мана шу руҳда ўйнашда давом этишимиз керак. Хет-трик мен учун — ажойиб вазият. Доимо ўйинчи сифатида ўсишга ва сифатни оширишга ҳаракат қиламан. “Наполи”га қарши ўйин? Чемпионатдаги ғалаба фақат ўзимизга боғлиқ”, — дейди Игуаин.


Манба: Sky Sport Italia