Голландия, Бельгия ва Россия терма жамоалари собиқ устози «Фейеноорд»да иш бошлайди

Aslanov Jasurbek
30 окт 2019
Россия терма жамоаси собиқ бош мураббийи Дик Адвокат Голландиянинг «Фейеноорд» клубида иш бошлайди.

72 ёшли мутахассис Роттердам клуби билан мавсум якунига қадар ҳамкорлик қилади. Адвокат «Фейеноорд»да голланд футболи афсонаси Яп Стамдан кейин иш бошламоқда.


Эслатиб ўтамиз, яқин вақтларгача халқаро майдонда голланд футболи байроқдори ҳисобланган «Фейеноорд» клуби жорий мавсум Голландия чемпионати мусобақа жадвалининг 12-поғонасини банд қилиб турибди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: AD