

Тур доирасидаги “УзДонгЖу” - “Зомин”учрашувидан олдин меҳмонлар ҳимоячисининг ўйин ҳақидаги фикри билан қизиқдик.
- “Рақибларимиз ҳозирги кунди Биринчи лиганинг кучли жамоаларидан бири ҳисобланади. Биринчи даврада бу жамоа билан баъзи сабабларга кўра учрашмагандик, лекин бошқа жамоалар билан ўтказаётган учрашувларини кузатиб бормоқдамиз. Рақибларимиз ўз майдонида жуда яхши ўйин кўрсата олади. 33-турда мусобақа пешқадами “Динамо” жамоасидан ҳам очко тортиб олиши гапимнинг исботидир. Шундай экан, рақибларимиз қандай кучга эга бўлмасин, биз майдонга фақат ғалаба қозониш учун тушамиз”, - деди ҳимоячи.
Акмал Рахматуллаев суҳбатлашди.



