“Golden Boy-2021”га номзодлар рўйхати эълон қилинди
15 июн 2021 21:36
Янгиликлар
“Golden Boy-2021”га номзодлар рўйхати эълон қилинди
Италиянинг Tuttosport портали йилнинг энг яхши ёш футболчисини аниқлаш мақсадида “Golden boy-2021”га давогарлик қилувчи футболчиларнинг кенгайтирилган рўйхатини тақдим этди.
Топ-100'да Бенуа Бадьяшил (“Монако”), Эдуардо Камавинга (“Ренн”), Мейсон Гринвуд (“Манчестер Юнайтед”), Билли Гилмор (“Челси”), Даниэль Мальдини (“Милан”), Габриэл Мартинелли, Букайо Сака (иккиси “Арсенал”), Жуд Беллингем, Жованни Рейна (иккиси “Боруссия” Дортмунд), Педри (“Барселона”), Родриго (“Реал”) каби таниқли номларни кўриш мумкин.
Тўлиқ рўйхатни ушбу линк орқали кўришингиз ва ўзингиз ёқтирган футболчига овоз беришингиз мумкин.
Эслатиб ўтамиз, “Golden boy”нинг ўтган йилги ғолиби “Боруссия Д” ҳужумчиси Эрлинг Холанд ҳисобланади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Месси жаҳон рекордини янгилади
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Фикрлар