Гибралтар терма жамоаси ўз тарихида кетма-кет 2 ўйинда ғалаба қозонди

Кеча Миллатлар лигаси 4-тури доирасида Гибралтар терма жамоаси ўз майдонида Лихтенштейнни қабул қилиб, 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Бу уларнинг ўз тарихида қўлга киритган кетма-кет иккинчи ғалабаси бўлди. Аввалроқ жамоа сафарда Арманистон устидан 0:1 ҳисобида ғалаба қозонганди. D4 гуруҳида Гибралтар 6 очко билан 2-ўринни эгаллаб турибди.


Манба: Championat.asia