UZ

Сўнгги янгиликлар

10:20Бензема сурат учун 10 миллион евро тўлади  0 09:52Sofascore. Ашурматов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  0 09:24Самандар Мавлонқулов фаолиятини пойтахтда давом эттиради  0 08:56"Насаф" футболчиси фаолиятини Тошкент жамоасида давом эттиради  2 08:28Sofascore. Кечаги учрашувдан сўнг "Бургутлар" неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 08:25ОЧЛ-2. “Ал-Аҳли” - “Андижон” 2:0  1 07:59Расман. Ўзбекистон чемпиони "Қўқон-1912" билан шартнома имзолади  3 07:32Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”  25 00:50Расман: Ренан Лоди Бразилия клубига ўтди  0 00:20Флик "Барса" билан шартномасини 2028 йилгача узайтириш масаласини муҳокама қилади  0 23:55Ла Лигада декабрь ойининг энг яхши ўйинчиси бўлишга номзодлар номи маълум қилинди  2 23:34ОЧЛ-2. "Ал Насср" "Ал Завраа" устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди. "Истиқлол" "Ал Муҳаррақ"дан устун келди  1 23:07ОЧЛ-2 "Аркадағ" ўз уйида "Ал Ҳалдия"ни мағлубиятга учратиб, плей-офф босқичига йўл олди!  23 22:55ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди  141 22:36Фабрегас: "Реал"даги исталган ўйинчи майдонга тушишга лойиқ. Алонсога қийин"  2

Гейнрих танқидчилар эътиборини қозонмоқда Янгиликлар

Гейнрих танқидчилар эътиборини қозонмоқда

Қозоғистон премьер-лигасида кўпчиликнинг эътибори сўзсиз Чимкентнинг «Ордабаси» клубига қаратилган десак муболаға бўлмаса керак.
Нима деганда бу жамоа Тошкентга энг яқин шаҳар вакили бўлиб, у ерда терма жамоамиз аъзоси Александр Гейнрих тўп суради.

Сашани аслида мазкур клубга Ўзбекистонда “Машъал” ва “Насаф”да фаолият олиб борган россиялик мутахассис Виктор Кумиков таклиф қилганди. Бошида бир йиллик шартнома тузилди ва кейинроқ яна чўзилди. Кумиков ўтган йил командадан кетди ва ўрнига бир вақтлар Қозоғистон терма жамоасини бошқарган Бахтиёр Байсеитов келди.

Жорий мавсум иккинчи давра бошида «Ордабаси» жуда қийин вазиятга тушиб қолди. Натижада бош мураббий Бахтиёр Байсеитовнинг истеъфога чиқишини мухлислар талаб қилишни бошлашди. Жаноб Байсеитов стадионда "фанатлар" билан учрашишга мажбур бўлди. Клуб раҳбарлари мушкул вазиятда бош мураббийни эмас, балки унинг ёрдамчилари Муҳсин Муҳаммадиев ва бошқа мутахассисларга чиқиш эшикларини кўрсатишди. Улар «Ордабаси»нинг иккинчи таркибига жўнатилди.

Мухлислар Бахтиёр акадан "Александр Гейнрихни нима учун жамоада ушлаб турибсиз?" деб сўрашганида, Байсеитов "У Ўзбекистон терма жамоасининг аъзоси" - дея жавоб берганди. Вақт ўтди ва Саша мана сўнгги 5 учрашувда рақиблар дарвозасини 7 марта ишғол қилди. У «Оқжетпес» дарвозасига жуда чиройли тарзда тўп киритиб, жамоасининг 3-ўринга кўтарилиб олишига сабабчи бўлди. Агар «Ордабаси» шу тарзда ғалаба қозонишда давом этса, «Астана» ва «Қайрат»дан сўнг 3-ўринни эгаллаб Европа лигасига йўлланма олади. «Астана» ва «Қайрат»нинг таркибини алоҳида таъкидлашнинг ҳожати йўқдир. Уларда кучли футболчилар етарли ва пул ҳам...

Тўлқин Бакирхўжаев.
Рейтинг: +40   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика