

Германия терма жамоаси ва "Боруссия" собиқ ҳимоячиси фаолиятини "Рома"да давом эттиришга яқин. Ҳозирда эркин агент бўлиб турган ҳимоячи Рим клуби билан бир йиллик шартнома тузади.
Эслатиб ўтамиз, Матс Хуммельс ўтган мавсум немис жамоаси сафида 40 та учрашувда майдонга тушиб, 4 та гол урган.



