Германия супер клуби Нико Уильямсни сотиб олмоқчи
08 май 15:28
Янгиликлар
Германия супер клуби Нико Уильямсни сотиб олмоқчи
"Атлетик" ва Испания терма жамоаси ҳужумкор ярим ҳимоячиси Нико Уильямс Германия Бундеслигасига кўчиб ўтиши мумкин.
22 ёшли вингерга Мюнхеннинг "Бавария" клуби қизиқиш билдирмоқда. Эҳтимолий трансфер қиймати 58 миллион еврони ташкил этиши мумкин.
Уильямс Бильбао клуби билан 2027 йилнинг июнь ойи охиригача шартнома имзолаган. Transfermarkt портали экспертлари унинг нархини 70 миллион еврога баҳоламоқда.
Вингер жорий мавсум Испания чемпионати доирасидаги 28 та ўйинда иштирок этиб, 5 та гол ва 5 та ассист қайд этди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Осиё чемпионига айланган U-17 терма жамоасининг 5 нафар футболчиси "Андижон"да!
Сергеев келажаги бўйича бир қарорга келди
Черан "Андижон" таклифини рад этди ва бошқа бир жамоага ўтмоқда
Манба: Абдуқодир Ҳусановни АПЛнинг бошқа топ-клуби 47 миллион фунтга сотиб олишга тайёр
Фикрлар