

Мюнстер шаҳри жамоаси ушбу натижа борасида шикоят ёзди. Гап шундаки «бўрилар» рухсат этилган 5та эмас 6та ўзгаришни амалга оширишган. Қўшимча бўлимларда Максимилиан Филипп ўрнига Себастьян Борнаув, Максанс Лакруа ўрнига Адмир Мехмеди тушганида регламент бузилган.
Суриштирув натижасига кўра «Вольфсбург»га 0:2 ҳисобида (ҳа, айнан 0:2) техник мағлубият ёзилган. Клуб 24 соат ичида апелляция бериши мумкин. Маълумот учун, айни пайтда «Вольфсбург»ни собиқ футболчи Марк ван Боммел бошқармоқда.



