"Ғазалкент" футбол клуби пресс тур ташкил этди
21 янв 21:26
Янгиликлар
"Ғазалкент" футбол клуби пресс тур ташкил этди
1993 йилда ташкил этилган клуб беш йил давомида Ўзбекистон биринчи лигасида (ҳозирги Про лига) иштирок этган.
Бу жамоада Равшан Эрматов, Вадим Абрамов, Виктор Карпенко каби машҳур футболчилар тўп тепишган.
2025 йилнинг 19 декабрь куни "Ғазалкент" клуби қайта ташкил этилгани расман эълон қилинди. Январь ойида клуб Ўзбекистон Профессионал футбол лигасига аъзо бўлиш учун расмий ариза топширди.
"Ғазалкент" тўлиғича хусусий футбол клуби ҳисобланади ва фаолияти тўлиқ хусусий инвестициялар ҳисобидан молиялаштирилади. Клуб давлат маблағларисиз, мустақил хусусий лойиҳа сифатида ривожлантирилмоқда.
Клубнинг асосий мақсади ёш футболчиларни тарбиялаш, уларнинг салоҳиятини ривожлантириш ва келажакда терма жамоалар даражасига олиб чиқишдан иборат. Жамоа асосини 2007-2010 йилларда туғилган футболчилар ташкил этади.
Бугунги кунда жамоамизда яқин ўтмишнинг таниқли ва машҳур футболчиларидан бири Зайниддин Тожиев бош мураббий сифатида фаолият олиб бормоқда.
"Ғазалкент" шу кунгача бир нечта ўқув-машғулот йиғинларида иштирок этишга улгурди. Жамоа футболчилари Тошкент вилоятида жойлашган "Дукент" базасида, шунингдек "Миллий футбол маркази"да ўқув-машғулот йиғинларини ўтказишди. 4 февраль куни эса клуб хорижий ўқув-машғулот йиғини учун Анталия шаҳрига йўл олади.
Айни пайтда клуб янги мавсумда Про лигада иштирок этиш учун Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси томонидан белгиланган талабларни бажармоқда. Агар барча жараёнлар ижобий якунланса, жамоа янги мавсум Про лигада иштирок этади.
Шунингдек, клубнинг узоқ муддатли ривожланиш стратегиясида инфратузилма ва ижтимоий лойиҳалар алоҳида ўрин тутади. Хусусан, Ғазалкент шаҳридаги стадионни реконструкция қилиш, уни халқаро стандартларга мос ҳолга келтириш ва Тошкент вилоятидаги энг яхши стадионлардан бирига айлантириш режалаштирилган.
Пресс тур давомида ОАВ ходимлари жамоа машғулотларида бевосита иштирок этишди, мураббийлар ва футболчилар билан суҳбатлашишди. Тадбир сўнггида журналистлар бир пиёла чойга таклиф қилинди ва ҳар бир меҳмонга "Ғазалкент" клубнинг оригинал формаси совға қилинди.
Пресс турдан тўлиқ галереяни сайтимизнинг махсус бўлимидан топиш мумкин >>>>>>>>> ФОТОГАЛЕРЕЯ











Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Испания Кубоги. "Атлетико" илк ўйинда "Барселона" дарвозасига жавобсиз 4 та гол урди
Эрик Гарсия: "Сўнгги пайтларда ҳакамларнинг бирорта қарори бизнинг фойдамизга бўлмаяпти"
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Фикрлар