
Манбанинг хабарига кўра, 43 ёшли мутахассис Италия чемпионати тугагандан сўнг неаполликларни тарк этиб, "Вулверхэмптон"ни бошқариши мумкин. Бундан ташқари, ОАВда Гаттузога Римнинг "Лацио"си томонидан қизиқиш борлиги ҳақида маълумотлар мавжуд.
Эслатиб ўтамиз, италиялик 2019 йилда "Наполи" бош мураббийига айланганди. Жорий мавсумда унинг бошчилигидаги жамоа 27 учрашувда 53 очко тўплаб, А Серия турнир жадвалида бешинчи ўринда бормоқда.