Гари Кэхилл: "Ҳеч ким Жо Хартнинг Англия терма жамоасидаги фантастик ўйинида ҳайрон бўлгани йўқ"

Aslanov Jasurbek
12 окт 2016
Англия терма жамоаси ҳимоячиси Гари Кэхилл Словенияга қарши ЖЧ-2018 саралаш учрашувида (0:0) ўзини кўрсатган Жо Харт ҳақида фикр билдирди.

"Харт фантастик ўйин кўрсатди ва у кўп йиллар давомида шундай ҳаракат қилиб келмоқда. Шу сабабли "Словения"га қарши баҳсда ҳеч ким Жонинг ўйинидан ҳайратлангани йўқ.

Учрашув давомида у бизни бир неча маротаба голдан қутқариб қолди. Харт юқори даражали посбон эканлигини исботлади" - дейди Кехилл.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: squawka.com