Гарет Бэйл: "Яна соврин ютишни хоҳлайман"
20 дек 2018 02:05
Янгиликлар
Гарет Бэйл: "Яна соврин ютишни хоҳлайман"
"Реал" ярим ҳимоячиси Гарет Бэйл "Кашима Антлерс"га қарши учрашувдан сўнг (3:1) ўз фикрлари билан бўлишди.
Учрашувда уэлслик футболчи "хет-трик" қайд этиб жамоасини финалга олиб чиқди.
"Бугунги ғалабанинг муҳим жиҳати шундаки, биз финалдамиз. Асосийси, жамоамга фойдам тегмоқда. Мен футбол ўйнаш учун шу ердаман. Ҳеч кимга, ҳеч нимани исботлашим шарт эмас. Финал ҳақида ҳали ўйлаб кўрмадик. Эртанги йиғилишда бунга эътибор қаратамиз ва финалга тайёргарликни бошлаймиз. Яна соврин ютишни хоҳлайман. Бу ўзим ва "Реал" учун жуда муҳим ҳисобланади. Чемпионликни қўлга киритиш мақсадида биргаликда меҳнат қиламиз", - дея фикр билдирди Гарет Бэйл.
Фикрлар