Гарай "Рома" қизиқишлари доирасига тушиб қолди

Aslanov Jasurbek
11 авг 2015
"Зенит" ҳимоячиси Эсекьель Гарай "Рома" қизиқишлари доирасига тушиб қолди.

Маълумотларга кўра, римликлар марказия ҳимоячи қидирмоқда ва "Интер" сардори Андреа Раноккиа ёки "Зенит" ҳимоячиси Гарай ушбу жой учун даъвогар сифатида кўрилмоқда. "Рома" спорт директори Вальтер Сабатини анчадан бери аргентиналикни кузатиб келмоқда ва тез орада трансфери борасида "Зенит"га таклиф юбориши мумкин.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com