Галлахер "Челси"да қолмоқчи
16 ноя 2023 10:43
Янгиликлар
Англиянинг "Челси" клуби ярим ҳимоячиси Конор Галлагер "кўклар" билан 2025 йилнинг июнида якунланадиган шартномаси хусусида фикрлари билан ўртоқлашди.
"Ишончим комилки, бу ҳал қилинади. "Челси" менинг клубим эканлигини ҳамма билади ва мен улар учун ўйнашни яхши кўраман. Бизнинг ажойиб мухлисларимиз бор. Ҳаммаси ҳал бўлишига ишончим комил", – деди Галлахер.
23 ёшли Конор Галлагер жорий мавсум "Челси" сафида 15 та ўйин ўтказиб, 4 та голли узатмани амалга оширди.
Фикрлар