

Галим Берсугуров марказий ҳимоя ва ўрта чизиқда ўйнайдиган универсал футболчи ҳисобланади. Ушбу футболчини "Пахтакор" жамоаси кўрикка чақирган. Агарда футболчи машғулотларда ўзини яхши тарафлама кўрсата олса, унда "шерлар" Галим Берсугуров билан шартнома имзолашлари мумкин бўлади.
22 ёшли футболчи Галим Берсугуров асосан "Қайрат" ёшлар жамоасида, Қозоғистонинг биринчи лигасида иштирок этадиган "Иле-Саулета" ва "Жетису-Сункара" жамоаларида ўйнаган.



