"Галатасарой" "Тоттенхэм" хавбекини сотиб олишга яқин

Omonjon To`xtamirzayev
4 авг 2023
Ярим ҳимоячи Танги Ндомбеле "Тоттенхэм"дан "Галатасарой"га ўтиши кутилмоқда.

Футболчи "Тоттенхэм" сафида ўзини кўрсата олмади ва турк клубига ўтиш, унинг фаолиятини қайта жонлантиришга ёрдам бериши мумкин. Лондонликлар ҳам футболчи билан хайрлашишга тайёрлар.

Аввалроқ "Галатасарой" "Байер" ярим ҳимоячиси Карем Демирбайни сотиб олганди.


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: Фабрицио Романо