"Галатасарой" ўйинчиси ўз жамоадошини дўппослагани учун майдондан четлатилди

Sherzod Nurmatov
17 авг 2021
Туркия Суперлигаси 1-турида ғалати ҳодиса юз берди.

"Галатасарой" ҳимоячиси Маркан Туркия чемпионати биринчи тури доирасидаги "Гиресунспор"га қарши ўйинда ўз жамоадошини ургани учун қизил карточка олиб, майдонни тарк этди. 

Маркан 63-дақиқада ярим ҳимоячи Керем Актуркоглу билан жанжаллашиб қолди ва унга икки марта зарба берди. 

Бош ҳакам видеотакрорни кўриб, бразилиялик ҳимоячини майдондан четлатишга қарор қилди.

Айтиш жоиз, Марканнинг четлатилиши Туркия вице-чемпионининг "Гиресунспор" устидан 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишига тўсқинлик қилмади.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: timeturk.com