⭐️ Ғалабани оналар билан нишонлашни трендга олиб чиққан Марокаш ТЖ аъзолари ўз ватанида чемпионлардек кутиб олинди. Қирол уларни ўз саройида қабул қилди
21 дек 2022 09:10
Янгиликлар
⭐️ Ғалабани оналар билан нишонлашни трендга олиб чиққан Марокаш ТЖ аъзолари ўз ватанида чемпионлардек кутиб олинди. Қирол уларни ўз саройида қабул қилди
Қатардаги мундиал кашфиётига айланган Марокаш терма жамоаси мусобақада 4-ўринни эгаллади.
Улар Африка вакиллари орасида энг яхши натижани кўрсата олишди. Футболчилар ватанига оила аъзолари билан бирга қайтиб келишди. Терма жамоа ўйинчилари жой олган автобус Работ кўчаларини айланди ва минглаб мухлислар уларни олқишлар билан кутиб олишди.
Параддан кейин эса футболчилар жой олган автобус қирол Муҳаммад VI саройи томон йўл олди. Улар қироллик томонидан махсус медаллар билан тақдирланди. Марокаш терма жамоаси вакиллари ва уларнинг оила аъзолари тақдирлаш маросимидан кейин қирол Муҳаммад VI билан эсдалик учун расмга тушишди.











Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига-2025. "Нефтчи" — Ўзбекистоннинг олти карра чемпиони!
Элит ОЧЛ. "Насаф" ўз майдонида Ҳамробеков тўп тепаётган "Трактор"га ютқазди
Манба: "Қизилқум" "Нефтчи"ни ютса, ҳар бир футболчи 40 миллион сўмдан олади
ФИФА Роналду мухлисларининг танқидлари ортидан Жаҳон чемпионати постерини ўчириб ташлади
Фикрлар