UZ

Сўнгги янгиликлар

14:00Суперлига. "Сўғдиёна" – "Бунёдкор" (матнли трансляция)  0 13:47Жамшидбек Рустамов: "Мен учун Ирландия билан баҳс қийин кечди"  0 13:26"Қизилқум" етакчиси "Нефтчи"га ўтмоқда  2 12:46Манба: "Қизилқум" "Нефтчи"ни ютса, ҳар бир футболчи 40 миллион сўмдан олади  35 12:29"Барселона" ва ПСЖ УEФА томонидан муаммога учради. Нима бўлди?  0 12:02Иброҳим Шокиров: "Европа жамоалари билан фарқ катта эмасди"  1 11:40"Лига кучайиб қолмади": Ла Лига президенти Саудия Арабистони чемпионатини танқид қилди  12 11:04"Арсенал" А Сериянинг юлдузларидан бирини қўлга киритиш бўйича музокараларни бошлади  2 10:40Абдулмалик Анваров: "Худо хоҳласа, тўхтаб қолиш йўқ"  2 10:17Флик "Реал" босими ҳақида: "Улар жуда жиддий рақиб. Лекин бошқа жамоалар ҳам бор"  3 09:53Шукуруллаев: "Уларга қарши баҳсда бор кучимизни бериб қўйдик"  3 09:26"Ливерпуль" АПЛ юлдузига қизиқиш билдирмоқда. Бироқ У Аморим жамоасида тўп сурмоқчи  0 09:00Неъматуллоҳ Рустамжонов: "Европа жамоаларининг бизнинг футболчилардан жисмоний ҳолати яхшироқ"  6 08:33Расман. "Бухоро" ва "Хоразм" плей-оффни сафарда ўтказади  7 08:08"Арсенал" билан шартнома имзолаш учун футболчи 5 клубга рад жавобини берди  0

Футзал. Осиё кубоги саралашидаги рақибларимиз ҳақида Янгиликлар

Футзал. Осиё кубоги саралашидаги рақибларимиз ҳақида

Бугун 2024 йилги Осиё кубоги саралаш босқичига қуръа ташланди.

Саралаш босқичида 31 та терма жамоа иштирок этади. Саватчаларга тақсимлашда 2022 йилги Осиё кубогидаги натижаларга асосланилган.

2024 йилда ўтказиладиган футзал бўйича Осиё кубогининг финал босқичига жами 16 та терма жамоа йўлланмани қўлга киритади, яъни саралаш босқичида гуруҳ ғолиблари тўғридан-тўғри Осиё кубоги иштирокчисига айланса, саккиз гуруҳдан энг яхши натижани қўлга киритган 7 та терма жамоа ҳам ҳал қилувчи босқич йўлланмасига эга бўлади.

Эслатиб ўтамиз, саралаш босқичи 2023 йилнинг 2–13 октябрь кунлари ўтказилади. Ўзбекистон жойлашадиган гуруҳ учрашувлари юртимизда бўлиб ўтади.

Агарда саралаш босқичи бошланишидан аввал 2024 йилги турнир мезбони аниқланмаса, барча гуруҳда иккинчи ўрин соҳиблари финал босқичи иштирокчисига айланади.

Қуръа натижаларига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси "G" гуруҳида Ироқ, Малайзия ва Камбоджага қарши майдонга тушади.

Ўзбекистон терма жамоаси иштирокидаги ўйинлар

Ўзбекистон — Камбоджа (7 октябр)

Малайзия — Ўзбекистон (9 октябр)

Ўзбекистон — Ироқ (11 октябр)

Рақиблар ҳақида нималарни билишимиз лозим?

Камбоджа


ФИФА рейтингида 109-ўринда бораётган Камбоджа гуруҳ аутсайдери ҳисобланади. Улар Осиё кубогида атиги бир маротаба иштирок этишган ва 2004 йилги Макао оролларидаги турнирда гуруҳ босқичидаёқ ўз иштирокини якунлаган.

Шунингдек, терма жамоа жанубий-шарқий осиё мамлакатлари ўртасида ўтказиладиган AFF Futsal Championship'да қатнашиб келади. Таиланд учун аталадиган ушбу турнирда Камбоджанинг энг яхши натижаси 4-ўрин саналади.

Жамоа таркибида легионерлар йўқ (ўтган мусобақадаги таркибга асосан). Футболчилар маҳаллий чемпионатда тўп тепишади.


Малайзия

Малайзия ФИФА рейтингида 67-поғонани эгаллаб турибди. Терма жамоа сўнгги икки Осиё кубогида саралаш босқичидан ўта олмаган. Шунга қарамасдан, Малайзия қитъанинг асосий турнирида кўп маротаба иштирок этган, бироқ плей-офф босқичига чиқиш бахтига муяссар бўлмаган.

Бундан ташқари, жанубий-шарқий Осиё мамлакати 1996 йилги жаҳон чемпионатида ҳам иштирок этган, аммо гуруҳ босқичидаёқ мундиал билан хайрлашган.

Малайзия Океания футбол конфедерацияси чемпионатида ҳам иштирок этиб келади. Бўлажак рақибимиз 2014 йил ушбу мусобақада зафар қучган.

AFF Futsal Championship'да эса 5 марта финалга қадар етиб борган.

Малайзия таркиби ҳам ўзгаришлардан ҳоли бўлса, маҳаллий чемпионат футболчиларидан иборат. 

Жамоа Ўзбекистон билан 9 маротаба куч синашган ва барчасида мағлубиятга учраган. Тўплар нисбати: 15-64.


Ироқ


ФИФА рейтингида 41-ўринни эгаллаб турган ироқликлар саралашдаги асосий рақибимиз саналади. Муҳаммад Нозимшаъри шогирдлари 2022 йилги қитъа мусобақасида гуруҳ босқичидаёқ иштирокини якунлаганди. Терманинг энг яхши натижаси 4-ўрин ҳисобланади, 2018 йилги турнирнинг 3-ўрин учун баҳсида ироқликлар айнан Ўзбекистон терма жамоасига пенальтилар сериясида имкониятни бой бериб қўйган. 

Ироқ - Ўзбекистон 4:4 (1:2 пен.)

Голлар: Чориев 3, Юнусов 26, 39, Ҳамроев 28.

Ўзбекистон (асосий таркиб): 1. Рустам Умаров, 7. Дилшод Раҳматов, 8. Фарҳод Абдумавлонов, 11.Артур Юнусов, 14. Константин Свиридов.

Захирадагилар: 12. Акмал Ҳазратқулов, 6.Илҳом Ҳамроев, 10.Даврон Чориев, 9.Даврон Абдураҳмонов, 4.Ихтиёр Ропиев, 13.Ҳусниддин Нишонов, 5.Дилмурод Шавкатов, 3.Машраб Одилов, 2.Анасхон Раҳматов

Ўтган йили ҳам жамоалар ўртасида Тошкентда иккита ўртоқлик учрашуви ўтказилди. Дастлабки беллашувда ҳамюртларимиз 5:4 ҳисобида зафар қучган бўлса, кейинги баҳсда Ироқ 2:0 ҳисобида устун келган.

Ироқликлар Араб мамалакатлари ўртасида ўтказиладиган чемпионатда ҳам мунтазам иштирок этиб келади. Ўтган йилги турнирда улар финалга қадар етиб борган.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика