Футзал. Марокаш ва Ўзбекистон термалари ўртасидаги иккинчи ўртоқлик баҳсида 10 та гол урилди

Eldor Akmurzayev
9 ноя 2022
Дастлабки ўйинда марокашликлар 4:3 ҳисобида зафар қучганди.

Рабат шаҳрида йиғин ўтказаётган Ўзбекистон футзал миллий терма жамоаси Марокашга қарши иккинчи назорат учрашувини ўтказди.

Голларга бой ўтган баҳсда Баҳодир Аҳмедов шогирдлари мезбонларга имкониятни бой беришди.

Марокаш 6:4 Ўзбекистон

Голлар: Машраб Одилов (автогол) 5, Ашраф Соуд 17, Аббос Элмуродов 18, 23, Анас Эл Айяне 2ъ, 37ъ, Саад Книа (автогол) 27, Ихтиёр Ропиев 34, Суфён Эл Месрар 35, Реда Кҳияри 39.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: ЎФА матбуот хизмати