

Айни вақтда Ўзбекистон терма жамоаси Вилнюс шаҳридаги "Радиссон" меҳмонхонасида истиқомат қиляпти. Футзал ривожига катта ҳисса қўшган мутахассис, Ўзбекистон футбол ассоциацияси Ижроия қўмитаси аъзоси Жаҳонгир Усмонов мундиал олдидан делегация раҳбари сифатида Литвага етиб келди.







