UZ

Сўнгги янгиликлар

18:14"Сўғдиёна" Абрамовнинг дебютида "Динамо"ни иродали ҳисобда мағлуб этган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 17:59Жезус "Ман Сити"дан кетиш сабабини айтди  1 17:35Эрик тен Хаг: "Танаффусда уч ўзгариш қилдим, бироқ бутун жамоани ўзгартиришни истагандим"  12 17:10Владимир Бубанья: "Умид қиламанки, кубокда ҳам "Турон"дан устун келамиз"  11 17:08АПЛ. "Ноттингем Форест" - "Вест Хэм". Асосий таркиблар маълум!  0 16:56"Барселона" Хави мураббийлигида сўнгги 20 йилликдаги энг ёмон натижасини қайд этмоқда  4 16:36Сарри Моуриньюга жавоб қайтарди  2 16:16Хави: "Барселона" яна кучайиши керак"  6 15:49"France Football" Роналдунинг "Олтин тўп" номинацияга киритилганига изох берди  7 15:33Реднапп: "Бу бўйи билан Мартинес АПЛда рақобатбардош бўла олмайди"  5 15:20“Нефтчи" - "Пахтакор". “Ўзбекча класико"нинг ўйин атрофидаги воқеликлари  20 15:15Мбаппе: "Мессининг ўрнида бўлганимда сигарет билан "Олтин тўп"ни олгани чиқардим"  7 14:55Хави: "Барселона"нинг мақсади - совринлар"  5 14:30"Ноттингем Форест" янги мавсум учун 13 ва 14-футболчилари билан шартнома имзолади  2 14:14Гвардиола Холанднинг ўйинига қандай баҳо берди?  4

Футболдаги биринчи муҳаббати билан юзлашган Бабаян ва "Насаф"да чемпионлик руҳи йўқлигини исботлаган турнинг батафсил таҳлили Янгиликлар

Футболдаги биринчи муҳаббати билан юзлашган Бабаян ва "Насаф"да чемпионлик руҳи йўқлигини исботлаган турнинг батафсил таҳлили

Суперлигада ниҳоят узоқ куттирган иккинчи давра ўйинлари аллақачон бошланиб, 14-тур якунланганига ҳам 2 кун тўлди.

Келинг, ўтган ўйинларда қайси жамоалар танаффусдан қандай чиққани ва ким нимага қодирлиги ҳақида гапирамиз.

Чемпион "Пахтакор" бир қарашда аутсайдер "Динамо"ни қабул қилди, лекин ўйин тарафлама чемпионлик ва жон сақлаш учун курашадиган жамоалар футболига кўп ҳам ўхшагани йўқ. Бунинг иккита сабаби бор: бири "Пахтакор"да мураббий ҳамда таркиб ўзгарди ва табиийки ўйинни йўлга тушириш учун вақт керак. Иккинчи сабаби шуки, бу чемпионатда ўйин сифат даражаси тушиб кетган ва жамоалар ўзаро деярли яқин савияда футбол кўрсатишмоқда. Фақат "Динамо" ҳимоявий услубда, "Пахтакор" эса ҳужумкор руҳдаги футболни танлагани жамоалар ўртасидаги фарқни юзага чиқарди. Ваҳоланки Шипилов йиғган таркиб билан бундай услубда футбол ўйнаш увол. Ўйин курашларга бой ва қизиқарли ўтди. Агарда "Динамо" шу куни очиқроқ футболни танлаганида, эҳтимол жамоа Тошкентдан қуруқ қўл билан қайтмаслиги ҳам мумкин эди. Шунчаки Шипилов "Металлург"даги "бей беги" услубини "Динамо"да ҳам қўлламоқчи ва индивидуал маҳоратли футболчиларни жамлаган жамоага бу усул ёқмаслиги ҳақиқатга яқин. Шацкихнинг дебютига кескин баҳо беришга эрта. Лекин бир нарса маълумки, жамоа яхши ҳимоя чизиғини чизишга жуда қийналмоқда. "Динамо" билан ўйинда ҳимоя марказида ўйнаган Ҳамробеков ва Мартинович жуфтлиги аутсайдер фонида жуда "қашшоқдек" кўринди. Бошқа ҳужумкор жамоалар билан ўйинда нималар руй бериши мумкинлигини тасаввур қилаверинг.


Жиззахдаги ўйинда Улуғбек Бақоев ўз одатига мувофиқ шунчаки майдонда курашиб, рақибни футбол ўйнатмай таслим қилишга мажбур қиладиган характерли жамоага айланиб улгурган. Бақоев аллақачон даври ўтди дея таърифланган жанговор руҳидаги қария футболчиларни йиғиб, улар билан Суперлигада югурмасдан, пиёда футбол ўйнаб, рақибларни осон ютмоқда. "Бунёдкор" Жиззахда буткул чорасиз жамоа сифатида эсда қолди. Умуман олганда, Мақсудов кетгач жамоа ўйинида мазмун билан маъно ҳам қўшилиб кетгандек. Ҳар ўйинда таркиб мунтазам ўзгариб боришидан сезиш мумкинки, Карпенко нафақат ўйинни йўлга қўя олмай безовта, балки таркиб танлашда доим қарорини ўзгартириш билан овора. Карпенко бошлиқ "Бунёдкор" жорий мавсум тарихдаги энг ёмон натижани қайд этишга тараддуд кўраётган жамоага ўхшамоқда. "Сўғдиёна" эса жуда оддий йўлни танлаган, футболчилар аскарлар каби Бақоевнинг аниқ чизилган стратегик кўрсатмасига мувофиқ ҳаракатланади ва бу натижага элтади. Ҳаммаси оддий ва "Сўғдиёна" учун осон юмушга айланаётган ишга ўхшайди.


Суперлигада жорий мавсум "бошпонасиз" жамоага айланган "Сурхон" "Олимпик"ни Олмалиқда меҳмон қилди. Бу ўйинда ғайри оддий ҳеч нарса руй бермади. "Сурхон" дарвозабонининг малакасизлиги жамоани жуда қийин аҳволга қолдирган бўлса, Камрон Сайдазимовнинг четлатилиши "Сурхон"ни буткул синдирди. "Олимпик" эса бундай ҳолатларни кечирадиган ёшга тўлмаган ҳали. Бу жамоанинг кўзи оч. "Сурхон"да дарвозабонлар билан муаммо шу қадар катталигидан, ҳисоб ҳам ўша муаммони асл ҳолатини кўрсатиб берди: 5-0.


Қаршида эса энг барқарор, барчаси тизимли қилиб йўлга қўйилган тартибли "Насаф" жамоаси билан энг машмаша ва ишлаш энг қийиш жамоа бўлган "Навбаҳор" ўзаро юзлашди. "Насаф" доим совринли ўринларга ўрганган ва вазифани ҳеч ҳам максималлаштирмай яхши натижа қайд этувчи барқарор жамоа сифатида шаклланган. Натижа борасида ҳам ва мураббийга ишлаш учун шароит яратиб беришда ҳам намунали клуб. "Навбаҳор" эса аксинча, энг муаммоли ва мураббий бир мавсум ишлаши ҳам қийин бўлган жамоа.

Қизиғи, Бабаян келиб энг машмашали клубни, тартибсиз "Навбаҳор"ни биринчи мавсумдаёқ тартибли, чемпионлик учун нафақат курашадиган, балки мавсум давомида чемпионларга хос ўйинларни ютиб кетадиган жамоага айлантирганини Қаршидаги ўйинда яққол гувоҳи бўлдик. "Насаф" эса аксинча, шундай барқарорлик ва мураббий қўлидаги ҳозирги кундаги энг зўр танлов билан ҳам бу йил яна чемпионликка курашадиган салоҳиятга эга эмаслиги катта ўйинларда кўриниб қолмоқда.

"Навбаҳор"га қарши Қаршидаги ўйинда бу яққол сезилди. "Насаф" ҳали ҳам чемпионлик руҳи йўқ жамоа, балки ёш жиҳатдан кўпроқ "симпатия" сабаб, керагидан ортиқ эътирофланадиган жамоага ўхшади холос. Бу гаплар шунчаки қуруқ сафсата бўлмаслиги учун фактларни қўшиб кетишни лозим топдим: Наманганда "Навбаҳор" билан ўйинда жамоа ҳеч нарса қила олмаган ва дуранг ўйнаганди. Қаршида "Пахтакор" билан нурсиз дуранг. Қаршида тўғридан-тўғри рақиби "Навбаҳор" билан щйинда иккинчи жамоага айланиб қолди ва мағлубиятга учради. Бердиев бошлиқ "Насаф" жорий мавсум чемпионлик учун курашдаги олтилик жамоаларидан фақатгина Қаршида "Қизилқум"ни ютди холос. Хулосани эса "Насаф" раҳбарияти ва жамоа мухлисларига қолдирамиз. Бабаян ва "Навбаҳор" ҳақида нима ҳам дердик, ҳаётда инсон жуда камдан-кам ҳолатларда ўзининг биринчи муҳаббатига эришади. Бабаян футболдаги илк муҳаббати - "Навбаҳор"га қайтди. Улар ҳозирда бахтли.

"Навбаҳор" ниҳоят амалда ҳам ростмана чемпионлик курашига қўшилган жамоага айланди. Бунда Бабаяннинг мураббийлик салоҳияти ва энг аввало уддабурон селекционер экани ҳам жуда катта роль ўйнамоқда. Футболда "чемпионлик учун курашадиган жамоани қисқа фурсатда қуриб бўлмайди", деган гапларни ҳам Бабаян йўққа чиқариши ҳам мумкин. Дарҳақиқат, замонавий футболда тўғри селекция муваффақият калитига айланиб бормоқда.


Водийнинг икки бош мураббийи ўзгарган жамоалари ўртасидаги Фарғона дербиси шу қадар голларга бой бўлдики, фақатгина ҳисобни эшитган ишқибоз беихтиёр жамоалар дарвозабонларсиз ўйнадими, деб юбориши мумкин. Ўйиндаги голларга қараб эса, бу фикрни ўйинни томоша қилиб ҳам айтса бўлишига амин бўласиз. Левченко ва Файзиевнинг ишига дербидаги ўйин орқали баҳо бериш мушкуллик яратади. Ҳар икки жамоа маълум вақтларда яхши сифатдаги футболни намойиш этишди ва аксинча, ҳар иккала жамоада ҳам ўйиннинг маълум вақтларида парокандалик ҳам юзага келди. Дарвозабоннинг қўпол хатоси ёки ҳимоячиларнинг ёш болаларча қилган хатолари якунда дербини голлар билан безаб берди. Лекин амалда бу хатолар ўйин сифатини фақат ва фақат яралагани қолди холос. Голлар сони мухлисларга қизиқарли ўйинни кўришганидек таассурот қолдириши мумкин, аммо гап сонда эмас, сифатда эканини ҳам унутмаган маъқул. Бу ўйиндан келиб чиқиб иккала мураббийга баҳо беришга эрта. Хулосани кейинроққа қолдирган маъқул. Ҳозирча шуниси ҳақиқатга яқинки, икки жамоа ҳам Суперлигада қолиш учун охиригача курашади.


Олмалиқда байрам остида ўтган Тошкент вилояти дербисида ҳеч нарса ўзгармади: Яна ўша дерби, яна қизил карточка, яна Сардор Раҳмонов жамоани қийин ҳолатда қолдириши ва яна "Металлург" АГМКни мағлуб этди. Деярли ҳар йили шу ҳолат баъзи кичик ўзгаришлар билан такрорланмоқда. Қосимов АГМКдаги фаолияти давомида "Металлург" билан жуда қийналиб қолмоқда. Чемпионлик учун курашни қизитиб беришини кутганимиз АГМК хаттоки медаллар учун ҳам курашдан чиқиб кетиши мумкин. Захираси энг узун бўлган жамоа бундай қоқилишлардан кейин мавсумни ўртада тугатиш эҳтимоли йўқ эмас. Қосимовнинг ёзги трансфер кампанияси легионерлар келгани эвазига ёмонга ўхшамагандек туюлганди. Лекин маҳаллий футболчилардан келганларнинг қайси бири аввалги жамоасида каттароқ масалаларни ечгани ҳақидаги савол АГМКдагилар учун ҳам катта жумбоққа ўхшайди. Аввалги йилларда АГМКда чемпионлик руҳи бўлмасада, жамоада характер шаклланганди ва хаттоки бир киши кам бўлиб қолган ўйинларни ҳам қутқариб кетган паллаларни кўрганмиз. Бу йилги жамоа бир қарашда ёмон эмас. Ўйин ташкиллаштиришига ҳам ортиқча саволлар йўқ. Жамоа ҳаммасини тўғри қилаётгандек. Аммо жамоадаги футболчиларнинг маҳорат даражаси АГМК кўзлаган амбицияларга қанчалик мос тушади ёки йўқ, бу ҳам клубдагиларга йўлланадиган саволларимиздан бири. Олмалиқ жамоаси селекция масаласи жиддий бош қотирадиган мавзу. АГМК кўплаб яхши даражада ўтказган ўйинларини ютмаган учрашувлари сони яна биттага кўпайди. Хулосага шошмай турамиз. Эндиликда АГМК учун қолган барча ўйинлар деярли финалга тенг даражада бўлади. Чунки олмалиқликлар чемпионлик учун курашда бўлган олтиликдаги энг кам очко жамғарган жамоага айланди ва пешқадам билан ўртадаги фарқни янада катталаштирди - 7 очко.

Бу жиддий сигнал. Аниқки АГМК кучли олтиликдаги энг кучсиз жамоа эмас. Лекин жамғарилган очколар буни аксини кўрсатиб, номутаносиблик хосил қилмоқда.


Кучли олтиликдаги очко жамғаришда энг кучсиз жамоа бўлмаган, лекин ўйин тарафлама энг кучсизга ўхшаётган "Қизилқум"нинг ҳолати гарчи АГМКникидан яхшироққа ўхшасада, жамоа "Локомотив"дан учралган мағлубиятдан сўнг нафақат чемпионлик, балки медаллар учун ҳам курашдан чиққандек таассурот қолдирди. Биринчи даврадан кейин таркибан ҳам кучсизланган "Қизилқум"нинг кўплаб нуқталарида позициясига бегона бўлган футболчилар ўйнаётгани мураббий асосий 11таликни ҳам йўқотиб қўйганини билдиради. Коростиченко бошлиқ "Локомотив" собиқ "темирйўлчилар"дан ташкил топган жамоани ютишга ортиқча қийналмади. "Локомотив" бу ғалабадан кейин хавфли ҳудуддаги хавфдан сал нариди.


Иккинчи давра қизиқ ўйинлар билан бошланди. Фақат кучли олтиликда ўртадаги фарқ катталашаётгани бироз дилни хира қилмоқда. Масалан, ушбу турдаёқ кучли олтиликдаги уч жамоа: "Насаф", АГМК ва "Қизилқум" мағлубиятга учради. Қолган учталик эса ғалабани тантана қилди. Лекин ўйинлардаги интрига ва курашувчанлик ошганини таъкидлаш лозим. Шунингдек, бу узоқ танаффусдан кейинги илк ўйин бўлганини ҳам унутмаймиз. Хуллас, юқори интрига остида давом этишини кутаётганимиз Суперлиганинг ҳар бир тури бизни футбол жозибалари билан қувонтиришига умид қиламиз.

Ҳозирча эса чемпионлик йўлида катта қадам ташлаётган "Навбаҳор"га "Пахтакор" ва "Сўғдиёна" жиддий қаршилик қилиши мумкиндек. Қолган эса ҳозирча ўз муаммолари гирдобида уралашиб қолишган.  Суперлигада жон сақлаб қолишдаги кураш ҳам чемпионликдаги интригадан қолишмайди. 


"Мундиал исмли собиқ футболчи"

Рейтинг: +1   

Фикрлар

+9   
05 авг 13:25:58
.T.E.M.U.R.B.E.K.
Nasaf baribir zo'r agar iqtisidiy taraglama muammo bulmaganda edi shu paytgacha aslida kim chempionlik uchun loyiq ekanligini kursatardi
+7   
05 авг 19:35:40
o'zbek futboli bolelshik
Нима эмиш, "Насаф" ҳали ҳам чемпионлик руҳи йўқ жамоа" эканмиш. Автор-провокатор, Пахтакордан бошкасида сиз айтганчалик чемпионлик рухи яна кайси жамоада бор, чунки ундан бошка жамоа хали ку́п чемпион бу́лолмаган. Бунёдкор, Локомотив, Нефтчи кайси бирида у́ша сиз айтган чемпионлик рухи бор? Булар илгари чемпион бу́п ку́ришган, 1-2 марта бу́лса хам. Дух пули бор одамда у́йинчида, жамоада бу́лади, демак Насафда пул йу́к, яхшилаб суриштиринг, охирги 4 ойда халол ойлигини хам ололмаяпти. Опкелган легионерлари хам уценкага туширилганлари, опкелмаса "Насаф ухлаяпти, уйготворинглар, ОЧЛ нима бу́лади энди", дединглар. Навбахорга у́хшаб саралаб-саралаб опкелаётгани йу́к. Автор, макола ёзганда холис бу́линг, Навбахор сунъий ку́тариляпти, биринчи даврада 10 та янги у́йинчи олиб келиб охирида 5-7 тасини жавобини берворди, кейинги даврада яна янги 5 та опкелди. Албатта, бунда пули бу́лса опкелади-да, сарагини опколади, пучагини жавобини беради. Бабаян дахомас, Вилоят хокими дахо, уни пул ку́п. Агар Намангандан ёш иктидорларни кидириб топганида, ха тугри, Бабаян супер-тренер экан, койилмиз, дер эдик. Лекин у четдан, Тошкентдан киммат пулга опкеляпти, яхши уйинчилар эса арзонга келмайди, ойлигини ту́ламасангиз Насаф ёки бошка жамоаларимизга у́хшаб кутиб хам у́тирмайди, шартта кочворади ёки ФИФАга ёзворади. Пахтакор билан судлашган Егор Кримец хам Навбахорда эди, кейин у хам кетди. Навбахорга хусуматим йу́к, омадини берсин, мухлислари жамоаларига содик, лекин уларни Бабаян у́зларини пули билан уларни ку́зини бойлаяпти. Агар хоким пулини бермасин, ку́расиз, хатто Бабаянни у́зи хам, Намангандан бу́лмаган бошка у́йинчилар хам жамоани ташлаб кочиб кетади, лекин Бердиев ойликсиз, шартномасиз ишлаганини сиз билан бир неча марта шохиди бу́лдик. Инсон ерни у́пгани билан ватанпарвар бу́либ колавермайди. Шахсан менга Насаф чемпион бу́лмаса хам майли, бизни шу кораку́зларимиз у́ссин, чет элларда у́йнасин, у́ша жойларда голиб бу́лсин, ичкарида хам насиб килган бир куни чемпион бу́п колар
+6   
05 авг 18:01:56
FIFA2021
Бабаяни журналистарам улуғлашни бошлаворишибди шу кетишда яна терма жомоага кутариб қуйасизлар ғайрат қилингла,Насафни ютган мурабий қачондан бери қаҳрамондек қабул қилинадиган булди?Насаф ютқазмайдиган терминатормиди? бу ку Насаф экан жаҳони топ жамоалариниям бази бир уйинларда уйини ухшамай қолишини курамизу,масалан Агмк уз майдонида металурга ютса буадиган уйинда ютқазиб қуйди бу бн мухлислар металургни Агмкдан устин қуйишмайдию,бу футбол футболда базида омади келган жамоалар ютиб кетишини куп кузатамиз,шундай экан Бабаян тенгсиз дейишга шошилмайлик одинда уйинлар куп мумкин бабаяни жамоаси олдиндаги уйинларда аутсайдер ёки уртамиёна жамоаларга ютқазиб қуйса кейин Бабани кутар кутар қилаётганлар уялиб қолишмасмикан?
+5   
05 авг 19:18:14
Пахтакоржон
Бабаян тилла чичиб берса хам у миллатга хиёнат килган. Уни кечириб булмайди
+5   
05 авг 11:58:54
Evrofootbol
negativ maqola Anjanda negativchilardi DAPPA diydi
+4   
05 авг 13:25:38
.T.E.M.U.R.B.E.K.
Nasaf baribir zo'r agar iqtisidiy taraglama muammo bulmaganda edi shu paytgacha aslida kim chempionlik uchun loyiq ekanligini kursatardi
+3   
05 авг 14:57:34
ArsaBarsa
Bir userni fikri manga yoqdi. Bizda Paxtakordan boshqa stabil klub yo'q. Qolgan hammasi 2-3 yil pul tikiladida chempion bo'lib olib keyin o'z holiga tashlab qo'yiladi.
+3   
05 авг 12:39:15
Кукон 1912-Челси
Насафчилар ютсв керак деб тахмин қилгандим, аксинча Навбахор ғолиб бўлди. Лекин хозирдан чилдирма чалиб, карнай сурнай қилиш керемас. Уйинлар кўрсатади хаммасини. Кейин Қўқонимиз хам ни мальчик для битья. Даврон Файзиев ўз сўзини айтади хали
+3   
05 авг 12:29:27
Otabek_Real&Chelsi
"Сўғдиёна" эса жуда оддий йўлни танлаган, футболчилар аскарлар каби Бақоевнинг аниқ чизилган стратегик кўрсатмасига мувофиқ ҳаракатланади ва бу натижага элтади. Ҳаммаси оддий ва "Сўғдиёна" учун осон юмушга айланаётган ишга ўхшайди.
Shu joyiga Respekt!!!. Shuni kopchilik tushunmay Birnimalarni gapirib yuripti.
Pragmatik o'yin deydiganlar. Kordilarmi Bunyodkor butun o'yin davomida shunday harakat qildi. Olmaliq ham shu uslub bn Aynan So'gdiyonani yutgandi. Xullas Bu fudbol. Qoidalardan chiqmayaptimi Negativlikni bas qililar. Olg'a Sog'diyona!!!
+3   
05 авг 12:02:50
Ифтихорим
Да насаф навбахор билан уйинда жуда ночор куринди
+1   
05 авг 14:48:24
KANSTOVAR
уткир фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Birinchidan maqola deb xar narsani yozuverma sal yetti ulchab bir kes kim busang xam bandasan ikkinchidan xali shoshilma qanaqadir 1 oydi ichida tuzulgan tarkib bilan vahima qima navbahor unaqa bunaqa deb ozmi kupmi 20 yildan ortiq shu super liga cola ligani kuzatib boraman qanaqadir pul uchun yigilgan 1 nari borsa 2 yillik tarkib puldi qudrati bilan hech kimni boglab quymagan xususiy club emas navbahoram boshqasiyam xususiy clubdi uzi yuq Uzbekistonda unaqa 1, 2 yillik clublani kupini kurib quydik agar kimdir shu saytdi kuzatib borsa yaxshi biladi juda kup komentlada aytganman puldi kuchi bilan qurilgan club nari borsa 2 sexon kiyin usha birrovchi futbalistla yaxshiroq pullik takliflani kutishadi Nasaf bu butun Uzbekiston biladigan club xozirda yagona diya olaman chunki sabablari juda kup bunyodkoram shu gapimga tortadi lekin stabillik yuq bunyodkorda xullas katta katta pullar evaziga qurilmagan jamoa bu Nasaf katta katta transferlar adashmasam 15 yillardan beri qilingani yuq bir maromda uynab kelyabdi Nasaf shu turishda ham, jurnalistman deb xar gapdi gapiruverish kerak emas jurnalist bumasak ham shu Uzbekiston futbolini 20 yildan ortiq kuzatib kelaman usha Ruzuqul Berdiyevlar nasafda uynab yurgan vaqtlari xam stadiondan bevosita tomosha qilib yurganmiz
Oʻzim Navbahor muhlisiman Navbahor hozir Nasafni 2010 yildagi holatida. Ana oʻsha vaqtlarda Nasafgayam yaxshigina sarmoya kiritilgan futbol infratuzilmasi oʻzini eng yuqori notasiga olib chiqilgandi. Legionerlayam zoʻr edi hujumda Boshkovich, qanot vingeriyam adashmasam Latviyalik kal oʻyinchi bor edi ( Pereplyonskiymidi) yondirardi oʻyinni. Oʻsha vaqtda Bunyodkor va Paxtakor judayam kuchli edi. Ularga faqat Nasaf qarshilik koʻrsatardi. Hozir Namangandayam bolalar futboliga judayam katta etibor qaratilyapti sharoitlari yaxshilanayapti. Hudo hohlasa Navbahor 2-3 yillik kuchli jamoa emas huddi Nasafga oʻxshagan barqaror jamoa boʻladi deb umid qilaman.
+1   
05 авг 13:33:00
Aziz Abdaliyevich
Bobikni egasi фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Baba bir umrga chetlatilgan edi. Keyin bir umr (kapalak umrida) o'tdi. Keyin qaytib keldi. Man unga ishonmayman. Hurmati ham yo'q man uchun. Qanchadan qancha xarom ishlarga bosh bo'lgan u. Babani Navbahorga kelishi osh ustiga it go'shti qo'yilshiga o'xshaydi. Nasafga tosh otmoqchi bo'lganlar marhamat yaxshi o'ynay olmaganlarni tanqid qiling, tosh oting. Balki ular yaxshi narxdagi shartnomaga ega bo'lgach taltaygandir. Ularga raqobatchi olib kelish uchun Nasafda pul yetarli emas. Babaga pulni more qilib qo'yishdi. Berdiyev cho'ntagidan pul tikolmaydi. Homiy lanj bo'lgani uchun Berdiyev ham karillamaydi.
Лекин айримлар учун у дахо, беназир.
   
05 авг 21:59:50
Doniyor 1800
Qachondan babayan daho bulib qoldi bu sayt ham Ronaldoni Nasafni buncha yomon kurmasa Babayan jamoasi 1-2 yillik jamoa nasaf chempion bo'lmasa ham stabil jamoa bo'lib qoladi. Navbahor muxlislari xafa bulishmasin.
   
05 авг 12:08:18
Muhammadxon Mamatov
Ха энди Насафди қийнайверманглар ўзи чемпионлик ун курашадиган камандамасу
   
05 авг 12:03:40
nerazzuri
ФАКТ чемпионлик учун Пахтакор , Сугдиона , Навбахор курашади , тугри колган жамоа фанатлари кушилмаслиги мумкин , лекин хозир мавсум боши эмас энди хамма жамоаларимизни билиб булдик кандай салохитга эга эканликларини....
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика