

Ушбу карточка "Виченца" футболчиси Кристиан Галанога кўрсатилди. Ушбу вазиятда ҳакам "Виртус" дарвозаси яқинида бурчак зарбаси тепиш лозимлигини кўрсатганди. Бироқ, футболчи рақиблар тўпга тегмаганликларини ҳакамга маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, 2016/2017 йилги мавсум бошланиши олдидан Италия Б Сериясида яшил карточкалар ҳақидаги қарор кучга кирди. Бундай карточкалар майдонда ҳалол ва эркакларча ўйин намойиш этган футболчиларни рағбатлантириш мақсадида кўрсатилади.



