
Соат 20:35дан бошлаб эфирга узатиладиган кўрсатувнинг бугунги меҳмони биринчи лига вакили “Оқ-тепа” жамоаси раҳбари Ғанишер Шоғуломов бўлади. “Оқ-тепа” жамоаси раҳбари кўрсатув давомида муаллиф Зафар Имомхўжаевнинг бир қатор саволларига жавоб қайтаради. Қолаверса, “Оқ-тепа” клуби базасининг бугунги аҳволи ҳам видеолавҳалар орқали яқиндан таништирилади.