UZ

Сўнгги янгиликлар

00:39Англия лига кубоги. ​"Кардифф Сити" – "Челси". Таркиблар маълум  0 00:31Каннаваро, Шомуродов ва Файзиев The Best соврини учун кимга овоз беришди?  2 00:18"Барселона"нинг Испания Кубогидаги учрашуви ярим соатга кечиктирилди  0 00:06Испания кубоги. "Гвадалахара" – "Барселона": Тер Штеген бу мавсумдаги илк ўйинида майдонга тушади  0 23:57"У баскетболчими?" – Рафиньянинг рафиқаси ФИФАни танқид қилди  6 23:35Расман: "Динамо" франциялик ҳимоячи билан шартнома имзолади. Унинг охирги клуби – "Аяччо"  8 23:12Дембеле, Ямал, Беллингем, Пальмер – ФИФА 2025 йилги рамзий терма жамоани эълон қилди  5 22:44Усмон Дембеле ФИФА талқинига кўра йилнинг энг яхши футболчиси деб топилди!  9 22:33The Best: Луис Энрике ФИФА талқинига кўра йил мураббийи деб топилди  2 22:14Сауль: "Реал"нинг мухлислари йўқ. Стадионга борсангиз, ҳеч нарсани ҳис қилмайсиз"  8 21:27Акмал Мозговой Жаҳон чемпионатидаги рақиблар, "Насаф"нинг Элит ОЧЛдаги иштироки ва "Банияс" ҳақида гапирди  0 20:55Мусиала 164 кундан сўнг "Бавария"нинг умумий гуруҳида машғулотларида қатнашди  3 20:25Расман: "Аякс" июль ойидан бери клубсиз бўлган "Арсенал" собиқ ҳимоячиси билан шартнома имзолади  1 19:58Мирзаҳаким Тўхтамирзаев "Интерфутбол" кўрсатувининг яралиш тарихи ҳақида сўзлаб берди  4 19:36Расман: Ойбек Рустамов — "Насаф" ўйинчиси  4

Футбол ўрнига киберспорт Янгиликлар

Футбол ўрнига киберспорт

Айни дамда коронавирус туфайли бутун дунё бўйлаб одамлар бир жойда тўпланиши мумкин бўлган барча тадбирлар бекор қилинмоқда.

Футбол ўйинлари ҳам бундан мустасно эмас. Бироқ киберспорт мусобақалари ҳақида бундай дея олмаймиз. Бир неча кун олдин ЛаЛига вакиллари FIFA20 ўйини бўйича мусобақа ташкил қилиб, унда ҳақиқий футболчилар иштирок этишини таъминлашди. Ушбу ўйинларни минглаб ишқибозлар томоша қилишди.

Киберспорт мусобақаларининг томошалари кундан-кунга ортиб бормоқда ва ўқувчиларимизга ушбу йўналишда ўтказилаётган энг сўнгги мусобақаларни тақдим этишга қарор қилдик.


Dota 2

Айни дамда Dota 2 бўйича WeSave! Charity Play хайрия турнири ўтказилмоқда. Унда ҳар бир зонанинг (МДҲ, Европа, Шимолий Америка, Жанубий Америка, жануби-шарқий Осиё, Хитой) машҳур жамоалари ўзаро беллашишмоқда. Ушбу турнирдан тушган пуллар коронавирусга қарши курашга сарфланади.

Ушбу ўйинларни Twitch.tv платформаси (сайти) орқали WePlay каналларида томоша қилишингиз мумкин.



CS GO (Counter Strike Global Offensive)

Шу кунларда ESL томонидан ташкил этилган ESL Pro League Season 11: Europe мусобақаси давом этмоқда. Европанинг энг кучли 18та жамоаси 3та гуруҳга бўлинган. Бугун "А" ва "B" гуруҳларидаги сўнгги ўйинлар бўлиб ўтади.


Гуруҳ ғолиблари тўғридан-тўғри иккинчи босқичга йўл олишади, 2 ва 3-ўринни эгаллаган жамоалар плей-офф ўйинларини ўтказиб, навбатдаги босқич учун кураш олиб боришади. Турнирнинг соврин жамғармаси 531 000 АҚШ долларини ташкил қилади. Мусобақа чемпиони 75 000 долларини қўлга киритади.

Ушбу мусобақада ягона ўзбекистонлик киберспортчи мавжуд. SANJI ники остида ўйнаётган Санжар Кулиев "Virtus.pro" шарафини ҳимоя қилмоқда. Ушбу жамоа "C" гуруҳида ва ушбу олтилик ўйинлари 26 мартдан старт олади.

Ушбу турнир ўйинлари Twitch.tv платформаси (сайти)даги MainCast каналида намойиш этилмоқда. Бугунги баҳслар Тошкент вақти билан 22:00да бошланади.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика