"Фулхэм" Палиньяни 45 млн. фунтга сотмади

Aslanov Jasurbek
17 июл 2023
"Вест Хэм" "Фулхэм" ярим ҳимоячиси Жоау Палиньяга қизиқиш билдирмоқда.

Маълумотларга кўра, Деклан Райс кетишидан сўнг таркибни кучайтиришга уринаётган "Вест Хэм" Палинья учун 45 млн. фунт таклиф қилган.

"Фулхэм" таклифни рад этди, чунки португалияликни жамоада сақлаб қолмоқчи. Айни дамда "Вест Хэм"дагилар Пальиня трансфери амалга ошиши қийин деб ҳисоблашмоқда.

Жоау Палиньянинг "Фулхэм" билан шартномаси 2027 йилнинг ёзида якунига етади.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: The Athletic