Фрэнк Лэмпард Лондон дербисидаги мағлубият ҳақида гапирди

Khoja
3 май 2023, 07:35
“Челси” устози Фрэнк Лэмпард “Арсенал”дан учралган мағлубият ҳақида гапирди.

“Биринчи бўлимдаги омадсиз ўйин учрашувдаги натижани кўрсатиб турибди. Иккинчи бўлимда жамоам яхши ҳаракат қилди, бироқ биринчи бўлимда биз жуда ёмон ўйнадик. Рақиб илк бўлимда биз билан жуда осон ўйнади.Натижадан кўнглимиз тўлмади, биз ғалаба қозонмоқчи эдик”,-деди Фрэнк Лэмпард.


Эслатиб ўтамиз, Фрэнк Лэмпард Лондонга қайтганидан бери жамоаси қаторасига олтинчи учрашувда мағлуб бўлди.


KhojaМуаллиф
Манба: