

«Урган голим АПЛдаги 300-ўйинимни нишонлаш учун ажойиб совға. Бунга эришган биринчи испаниялик футболчи бўлдим. Бу натижадан хурсандман. Бунга эришишда ёрдам берган барчага раҳмат», – деб ёзади Фабрегас.
«Суонси»га қарши ўйинда (3:1) ярим ҳимоячи 18-дақиқада ҳисобни очди. Бундан ташқари 72-дақиқада голли пас берди.
Каталониялик «Арсенал» сафида 212та, «Челси» таркибида 88та ўйин ўтказди.




