UZ

Сўнгги янгиликлар

10:12Суперлига. Бугун бизни учта учрашув кутиб турибди  0 09:49"Пахтакор" афсонаси, собиқ футболчиси Тўлаган Исоқов вафот этди  6 09:43А Сериянинг октябрь ойидаги энг яхши футболчиси ва мураббийи маълум қилинди  0 09:14ОКМК "Навбаҳор"ни мағлуб этган учрашувдан ФОТОГАЛEРEЯ  0 08:45Португалия терма жамоаси ЖЧ саралаш учрашувлари учун қайдномасини эълон қилди  2 08:29Суперлига. ОКМК – "Навбаҳор" 3:1   0 08:16Sofascore. Туркияда тўпурарга айланиб олган Шомуродов кечаги баҳсда қандай баҳога лойиқ кўрилди?  7 07:47U-17 ЖЧ. Осиё жамоаларидан ҳар хил натижалар. Кечаги кун натижалари билан танишинг  0 07:15U-17 ЖЧ. Ўсмирларимиз бугун Ирландияга қарши баҳс олиб боради  5 00:50Арне Слот: "Барқарор ўйин кўрсатаётганимизда ҳам мағлуб бўлдик"  0 00:31Саудия Арабистони. Дубль, иккита қизил, иккита автогол: "Ал Ҳилол"дан иродали ғалаба  2 00:15Лапорта "Камп Ноу" ҳақида: "Бу биздан кейинги авлод учун мерос"  0 23:59Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" сафарда аутсайдерлардан бирига мағлуб бўлди, Шомуродовдан мавсумдаги 8-гол  45 23:35Пеп Гвардиола: "Клопп давридаги "Ливерпуль" билан рақобат орқали "Манчестер Сити" ҳам ўсишга эришганди"  1 23:11Александр Хомяков: "Ўйинимиздан қониқдим деб айта олмайман, чунки кўп нарса ўхшамади"  9

Уругвай дарвозабони Ўзбекистонга қарши ўйинда қайси вазият қийинчилик тўғдирганини айтди Янгиликлар

Уругвай дарвозабони Ўзбекистонга қарши ўйинда қайси вазият қийинчилик тўғдирганини айтди

Уругвай терма жамоаси дарвозабони Франко Исроил Ўзбекистон устидан қозонилган ғалабадан сўнг (2:1) ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Мен учун ўйиндаги энг қийин вазият бурчак зарбаси амалга оширилган лаҳза эди. Шомуродовнинг иккинчи бўлимда боши билан йўллаган зарбаси ҳам хавфли эди, бироқ у инстинктив, реакция асосида содир бўлди. Бурчак зарбаси тўпнинг траекторияси туфайли мураккаброқ эди, уни қайтариш учун қандай ҳаракат қилиш, орқада кимдир борми йўқми каби нарсаларни ҳисобга олиш керак. Бошқа ҳолат эса кўпроқ рефлекслар билан боғлиқ, у табиийроқ содир бўлади, унга алоҳида тайёргарлик кўриш шарт эмас.

Ўйин назоратимиз остида эди. Ўтказиб юборилган гол туфайли сўнгги дақиқалар мураккаб ўтди. Ўша вазиятда офсайд бўлганми-йўқми билмайман, лекин бундай ҳолатлар учраб туради. Тўп ўтказиб юбормаслик, айниқса, дарвозабон учун жуда муҳим, бахтимизга ғалаба қозондик, энг асосийси шу", деди 25 ёшли футболчи.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

+1   
14 окт 13:46:47
Futbol Uchun
Уругвайликлар ҳам қийналди демак биз тўғри йўлдамиз.Аслида озгина омадимиз келса ғалаба қозонишимиз ҳам мумкин эди.Нимагадур 2 тайм бошида 10-15 минут концентрацияни йўқотдик Уругвай шундан фойдаланиб қолди бошқа пайт тенг ўйин бўлди.
+1   
14 окт 13:01:23
Zohidjon Usarov
Уругвай Узбекистонга солиштирганда майдони 4 баравар кичик,ахолиси 11 баравар оз экан.Энг асосийси коррупция жуда паст даражада, демократия юкори даражада экан жанубий америка давлатлари ичида хулоса узингиздан.
   
15 окт 09:13:07
safo78
Sherzodjon Abdullayev фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Худди шундай Уругвайни биринчи голиям химоланмас эди
Туғри
   
14 окт 13:50:07
Sherzodjon Abdullayev
safo78 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Агар вар бўлганида гол аниқ хисобга олинмас эди
Худди шундай Уругвайни биринчи голиям химоланмас эди
   
14 окт 13:05:18
safo78
Агар вар бўлганида гол аниқ хисобга олинмас эди
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика