Франк Рибери Германия чемпионатига қайтиши мумкин

Alisher
30 июл 2019, 10:24
"Бавария" собиқ ярим ҳимоячиси Франк Рибери фаолиятини "Айнтрахт"да давом эттириши мумкин.

Франкфурт клуби 36 ёшли француз футболчиси билан 1 йиллик шартнома тузмоқчи.

Рибери якунланган мавсум "Бавария" сафида 38та ўйинда майдонга тушиб, 7та гол ва 4та ассистга эришган.

Футболчи фаолиятини Франциянинг "Булонь" клубида бошлаган. У "Бавария" ва "Булонь"дан ташқари "Олимпик Алес", "Брест", "Мец", "Галатасарой" ва "Марсель" каби жамоаларда ҳам ўйнаган.

Франция терма жамоасининг собиқ ўйинчиси терма жамоа сафида 2006-2014 йиллар давомида ҳаракат қилган.


AlisherМуаллиф
Манба: Sport.de