UZ

Сўнгги янгиликлар

02:42А Серия. "Комо" "Рома"ни мағлуб этди, "Милан" эса муҳим ўйинда мағлубиятга учради  3 01:52Иброҳимҳалил Йўлдошев: "Кучли жамоа ютди. Янги мураббий келди ва тактикамиз ўзгарди"  3 01:44Стипе Перица: "Мавсумни соврин ва учта ғалаба билан бошлаш ёқимли"  1 01:30Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" – "Пахтакор" 1:0  1 01:16Ислом Исмоилов: "Мен ҳақимдаги ноўрин фикрларга меҳнатим ва натижа билан жавоб бераман"  29 01:09"Нефтчи" Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби! Тақдирлаш маросимидан эксклюзив ГАЛЕРЕЯ  5 01:04Фарруҳ Сайфиев: "Фарғона халқи учун биринчи Суперкубок"  1 00:43Ўзбекистон Суперлигаси: 4-тур учрашувларини бошқарадиган ҳакамлар маълум бўлди  1 00:10Ла Лига. "Барселона" — "Севилья" 5:2  5 23:55АПЛ. "Ливерпуль" "Тоттенхэм"га қарши ўйиннинг 90-дақиқасида тўп ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди  25 23:03Мбаппе "Реал"нинг Чемпионлар Лигаси 1/8 финалидан ўрин олган "Манчестер Сити"га қарши жавоб ўйинида асосий таркибда майдонга тушмайди  16 22:51Камолиддин Тожиев: "Бугун бизнинг кунимиз эмас экан"  21 22:10Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди  80 21:57Фоденнинг "Манчестер Сити"даги келажаги ҳақида маълумот берилди  2 21:15Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.  231

Франк Рибери: “Франция Бразилияга бориши шарт” Янгиликлар

Франк Рибери: “Франция Бразилияга бориши шарт”

Франция терма жамоасининг етакчиларидан бири Франк Рибери бугун бўлиб ўтадиган Украина – Франция ўйинидан олдин ФИФА расмий сайтига интервью берди. Қуйида мазкур суҳбатни ўқишингиз мумкин.
-   ЖЧ-2014 саралаш ўйинларининг плей-офф босқичидан ўрин олган Украинага қарши беллашувлар ҳақида нима дея оласиз?
-   Шахсан мен учун терма жамоамизнинг мундиалга бориши жуда муҳим. Украина – яхши жамоа, лекин Бразилияга Франция бориши шарт. Тан олайлик, биз кучлимиз ва буни иккита учрашувда исботлашимиз керак. Тўғри, осон бўлмайди, лекин ғалаба қозона оламиз.
 
-   Агар Франция жаҳон чемпионатига бора олмаса, унда нима бўлади?
-   Бутун мамлакат учун фожиа бўлади. Тўғриси, бу ҳақда ўйлаш ҳам қийин, йўқса ўзимизни босим остига қўйган бўламиз. Биз қўрқмасдан ўйнашимиз керак.
 
-   Қуръадан сўнг рақиб сифатида Украина маълум бўлгани сизни хурсанд қилдими?
-   Плей-офф ўйинларида ҳар қандай рақиб хавфли. Исландия бўладими ёки Португалиями... Ким бўлишидан қатъий назар, майдонга тушиб ғалаба қозониш керак.
 
-   Собиқ жамоадошингиз Анатолий Тимошук билан гаплашиб кўрдингизми?
-   Ҳа, биз гаплашдик. Иккаламиз ҳам фақат ғалаба ҳақида ўйлаяпмиз.

-   Биринчи учрашувни сафарда ўтказиш сизлар учун фойдалими?
-   Бу жуда муҳим. Агар Украинада яхши тўп сурсак, ўз майдонимизда янада эркинроқ ҳаракат қила оламиз.
 
-   Нима учун “Бавария”нинг кўпинча биринчи таймда ўйини қовушмаяпти?
-   Билмадим. Лекин иккинчи таймда яхши ҳаракат қиляпмиз. Эҳтимол, бу ҳар уч-тўрт кунда майдонга тушаётганимиз билан боғлиқдир.
 
-   Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати бу сафар Марокашда, декабрь ойида ўтказилади. Бу турнир сиз учун қанчалик муҳим?
-   “Бавария” учун ҳар бир мусобақа муҳим. Биз доим ғалаба қозонишни хоҳлаймиз.
 
-   Сиз учун мусобақанинг айнан Марокашда ўтказилиши ниманидир англатадими?
-   Албатта. Ахир мен ҳам мусулмонман ва Марокаш халқи француз тилида гапира оладиган мусулмонлар сирасига киради. У ерда жуда катта стадионлар бор деб эшитганман. Шундай экан, мен учун ўзгача мусобақа бўлади.

-   Ҳеч Марокашда бўлганмисиз?
-   Ҳозирча йўқ. Ўз вақтида Жазоирга боргандим, чунки турмуш ўртоғим ўша ерлик. Мен у ерда икки ҳафта маза қилиб дам олгандим.

-   2013 йилда сизни кўпроқ нима хурсанд қилди?
-   Мен соғломман ва деярли жароҳат олмадим. Бу эса футболчи учун жуда муҳим. Агар ҳаммаси шундай давом этса, футболдан кўпроқ роҳат олишда давом этавераман.

Х.Холиқов тайёрлади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика