Француз клуби вакили ёзда Роналду билан музокаралар ўтказилганини тасдиқлади

Eldor Akmurzayev
20 дек 2022, 09:20
“Марсель” собиқ ҳимоячиси ва ҳозирда клуб элчиси бўлган Базиль Боли Криштиану Роналду билан трансфер бўйича музокаралар олиб борилганини айтди.

“Роналду Олимпик билан музокаралар олиб борди. Менимча, у бизга ўтиши керак эди, у Франция чемпионатига нимадир бериши мумкин эди.

Ёши бироз ўтган бўлса ҳам, у иқтидорли футболчи. Аммо барибир Францияда у рақибларга қўрқув уйғота оларди. Бундан ташқари, Криштиану Роналду – бу бренд”, деган Боли.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: beIN Sports