

«Ҳеч қачон «Рома»га қайтмайман. Сизлар менга бу саволни ҳар куни берасизлар. Мен ҳеч қачон бормайман, тамом», — деб жавоб берди Франческо Тотти.
Маълумот учун, «Сўнгги Император» фаолиятини тўлиқ «Рома»да ўтказган. У римликлар сафида 783 та учрашувда майдонга тушган. Унинг ҳисобида 307 та гол ва 209 та голли узатма бор.
Франческо Тотти 2017-2019 йиллар оралиғида «Рома»да бош директор лавозимида ҳам ишлаган.



