ФОТОМАҚОЛА. "Синов" (Ўзбекистон МТЖнинг машғулоти)
09 июн 2017 11:59
Янгиликлар
ФОТОМАҚОЛА. "Синов" (Ўзбекистон МТЖнинг машғулоти)
Қуйида ЖАР стадионида ўтказилган машғулотдан фотомақолани эътиборингизга ҳавола этамиз.

Одатдагидек, бош мураббий Самвел Бабаян машғулотни бошлашдан олдин футболчиларга икки оғиз гапларини айтиб ўтди.

Кеча дарвозабонлардан ташқари ҳамма машғулотни енгил югуриш билан бошлади. Киперларимиз эса Анвар Рашидов билан алоҳида шуғулланишди.

Айни пайтга келиб легионерларимизнинг барчаси машғулотларда тўлиқ иштирок этишмоқда. Улар орасида сўнгги бўлиб Анзур Исмоилов йиғинга қўшилди.

- Эронга қарши ким асосий таркибда тушишни хоҳлайди? )

- Асосий таркибда тушиш учун аввал мени синовимдан ўтишларинг керак.

- Ҳар қандай синовга тайёрмиз...

- Керак бўлса учамиз ...

- Керак бўлса сумочасига ишлаймиз...

- Керак бўлса яккакураш услубини қўллаймиз...

- Керак бўлса лайлак каби бир оёқда турамиз...

Керак бўлса табассумни ҳам қойиллатамиз...

- Мен каби финт қила оласизларми?

No comment!
Ўзбекистон миллий терма жамоасининг кечаги машғулотидан тўлиқ
фотогалереяни сайтимизнинг махсус бўлими орқали томоша қилишингиз
мумкин. >>> ФОТО
Толибжон Қосимов
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?
Фикрлар