Фоден мураббий бўлишни хоҳлайди
21 июн 22:43
Янгиликлар
Фоден мураббий бўлишни хоҳлайди
"Манчестер Сити" ҳужумчиси Фил Фоден келажакда болаларни шуғуллантирмоқчи эканини тан олди.
"Бир кун келиб мураббий бўлиб, академияда ёш йигитларга устозлик қилмоқчиман. Одамларга ёрдам бериш ва уларни яхшироқ қилиш менга ёқади", - деди Фоден.
Фоден "Манчестер Сити" тарбияланувчиси ҳисобланади. У жорий мавсумда барча мусобақаларни қўшиб ҳисоблаганда 46 та учрашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 11 маротаба ишғол қилди ва еттита ассист муаллифига айланди. 25 ёшли Фоденнинг "шаҳарликлар" билан амалдаги шартномаси 2027 йилга қадар имзоланган. Transfermarkt футболчининг нархини 100 миллион еврога баҳоламоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?
Фикрлар