Фоден кетма-кет иккинчи мавсум АПЛнинг энг яхши ёш ўйинчисига айланди
21 май 2022 15:10
Янгиликлар
Фоден кетма-кет иккинчи мавсум АПЛнинг энг яхши ёш ўйинчисига айланди
Филип Фоден АПЛнинг мавсумдаги энг яхши ўйинчиси деб топилди.
21 ёшли "Манчестер Сити" хавбеки ушбу совринни кетма-кет иккинчи марта қўлга киритди. У буни уддалаган илк ўйинчи бўлди.
23 ёшгача бўлган футболчиларга тақдим этиладиган мукофот учун шунингдек Трент Александер-Арнолд ("Ливерпуль"), Конор Галлахер ("Кристал Пэлас"), Тайрик Митчелл ("Кристал Пэлас"), Мэйсон Маунт ("Челси"), Аарон Рэмсдейл ("Арсенал"), Деклан Райс ("Вест Хэм") ва Букайо Сака ("Арсенал") даъвогарлик қилишган эди.
Фоден Премьер-лига доирасидаги 27та ўйинда майдонга тушиб, 9та гол ва 5та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?
Фикрлар