Флориан Виртцнинг янги жамоаси маълум

Khoja
30 апр 2025
«Байер» ярим ҳимоячиси Флориан Виртц фаолиятини Германияда давом эттиришга қарор қилди.

25 ёшли футболчи фаолиятини «Бавария»да давом эттиришга розилик берган.

«Бавария» футболчи учун 120 миллион евро тўлайди. Аввалроқ, Флориан Виртцга «Реал» ва «Манчестер Сити» жиддий қизиқиш билдирганди, бироқ футболчи фаолиятини Германияда давом эттиришга қарор қилган.

Флориан Виртц жорий мавсум 42 та учрашувда майдонга тушди. Унинг ҳисобида 15 та гол ва 13 та голли узатма бор.


KhojaМуаллиф
Манба: championat.com