

Флориан Товен Европа Лигаси ярим финали дастлабки ўйини доирасида “Зальцбург” дарвозасини ишғол қилди. Мазкур гол унинг учун мавсумдаги 22-си бўлди. 25 ёшли Товен амалдаги мавсумда барча мусобақаларда 22 та гол уриб, 12 та голли узатмани амалга оширди. Ўтган мавсумда эса футболчи 16 та гол уриб, 9 та голли узатмани амалга оширган эди.




