Флорентино Перес: "Рамос мендан уни Хитойга қўйиб юборишимни сўради, аммо сардорни бепул қўйиб юбориб бўлмайди"
28 май 2019 16:59
Янгиликлар
Флорентино Перес: "Рамос мендан уни Хитойга қўйиб юборишимни сўради, аммо сардорни бепул қўйиб юбориб бўлмайди"
"Реал" президенти Флорентино Перес ҳимоячи Серхио Рамоснинг жамоадан кетиши мумкинлигини тасдиқлади.
"У офисга келиб унга Хитойдан жиддий таклиф борлиги ҳақида айтди, аммо бу бўлмаслигини айтдим. Жамоа сардорини бепул қўйиб юбориш мумкин эмас.
Жамоадаги энг катта шартнома Рамосда, чунки у бунга лойиқдир. Олдин Роналдуда эди. Агар Марадона билан шартнома қилганимизда, бу Марадона бўларди. Аммо ҳозир бу Рамосдир.
Мен ўшанда унга гапиргандим, чунки у сардор. Мен ундан кетиш билан таҳдид қилганини эшитмадим.
Мен Рамосни жуда ҳам яхши кўраман ва у учун ҳаммасини қиламан. Бундан ортиғини эса қила олмайман", - дейди Перес.
Ўхшаш янгиликлар
00:46
3:0 дан кейин хотиржамликка ўрин йўқ! Арбелоа "Ман Сити"га қарши жавоб ўйинидан нима кутмоқда? 3
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Фикрлар