Флик "Барселона" мухлисларини хурсанд қилди
28 сен 12:29
Янгиликлар
Флик "Барселона" мухлисларини хурсанд қилди
"Барселона" бош мураббийи Ханс-Дитер Флик ярим ҳимоячи Ламин Ямалнинг майдонга қайтишига оз қолганини айтди.
"Унинг "Реал Сосьедад"га қарши ўйинда мавжуд бўлишидан хурсандмиз. Агар у захира ўриндиғида бўлса, демак, у ҳар дақиқада тайёр", - деди германиялик мутахассис матбуот анжуманида.
18 ёшли испаниялик футболчи сўнгги бор 2025 йилнинг 31 август куни "Райо Вальекано"га қарши ўйинда майдонга тушганди. У жароҳати туфайли қолган ўйинларни ўтказиб юборди.
"Барселона" 28 сентябрь куни Испания чемпионати доирасида сафарда "Реал Сосьедад"га қарши баҳс олиб боради.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
10 ўйинда 12 гол: Роналду яққол тўпурар
Футбол юлдузлари Рождество байрамини қандай нишонламоқда?
Нималар қиляпсан, "Астон Вилла"?! Эмери жамоаси "Челси" майдонида ҳам ғалабага эришди
"Аркадаг" кетма-кет учинчи марта Туркманистон Кубогини қўлга киритди
Фикрлар