Фирмино янги жамоаси сафида 18:0 ҳисобида ғалаба қозонди

Оқил Абдубарноев
20 июл 2023
Бразилиялик ҳужумчи мазкур баҳсда дубль қайд этди.

"Ливерпуль" собиқ юлдузи Роберто Фирмино ёзги трансфер ойнасида Саудия Арабистонининг "Ал Аҳли" клубига келиб қўшилганидан хабарингиз бўлса керак. Ҳужумчи араб ўлкасида ўзини кўрсатишни бошлади.

Фирмино янги жамоаси билан мавсумолди ўртоқлик ўйинида Австриянинг иккинчи лигасида иштирок этадиган "UPS Штульфельден"ни 18:0 ҳисобида тор-мор келтирди. Бразилиялик ўйинчи мазкур баҳсда иккита тўп киритишга муваффақ бўлди.


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: championat.asia