Фирмино "Ливерпуль" футболчилари ва ходимларига совға берди

Sherzod Nurmatov
25 май 2023
Ҳужумчи Роберто Фирмино "Ливерпуль" билан чиройли тарзда хайрлашди.

Якшанба куни бразилиялик футболчи 8 йилини ўтказган жамоадан кетиши муносабати билан зиёфат уюштирди. Футболчи жамоадошлари, "қизиллар" ходимлари, дўстлари ва оила аъзоларига 200 та шахсий совға қутисини топширди.

Ҳар бир қутида "With Love Bobby" (Муҳаббат билан Бобби) сўзлари ёзилган ўйинчи либоси бор эди. Форма ёқасида мухлислар ҳужумчига бағишлаган қўшиққа ҳурмат белгиси сифатида "Si Senor" деб ёзилган. Бундан ташқари, Роберто барчага ўзининг "FIRMINO" атиридан бир шишадан совға қилди. 

Шунингдек, ҳадялар орасида Фирминонинг "Ливерпул"даги ютуқлари акс этган карточка ҳам бор эди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: The Sun