

Бугунги учрашувда Азизбек Ҳайдаров сариқ карточкалари иккитага етгани боис майдонга туша олмайди.
Филиппин билан баҳсдан олдин Одил Аҳмедов, Жавоҳир Соҳибов, Егор Кримец, Сардор Рашидов, Ислом Тўхтахўжаев каби футболчиларимиз ҳисобида биттадан сариқ карточка бор. Бу ўйинчилар бугун огоҳлантириш олишса 29 март куни Баҳрайнга қарши ўйинда иштирок эта олишмайди.


