

Ўйиннинг ушбу сонида сизни бир қатор янгиликлар кутиб турибди. Уларнинг энг муҳимларидан бири - FIFA19да "кўча футболи" (Street Football) режими пайдо бўлиши.

"Кўча футболи" асосан финтлар ва чиройли зарбаларга таянган режим ҳисобланади. Аввалроқ "Street Football" алоҳида ўйин сифатида тақдим этилар эди, бироқ энди FIFA19дан чиқмай туриб, ушбу ажойиб режимда дўстларингиз билан беллашишингиз мумкин.
Олдинроқ, EA Sports компанияси FIFA19 учун Чемпионлар лигаси турнири лицензиясини сотиб олган эди.



