ФИФА йилнинг энг яхши мураббийи учун номзодлар рўйхатини эълон қилди

Оқил Абдубарноев
14 сен 2023
Улар орасида «Тоттенхэм» мураббийи ҳам бор.

Совринга даъвогарлар қаторидан Пеп Гвардиола («Манчестер Сити»), Симоне Индзаги («Интер»), Энж Постекоглу («Селтик»/«Тоттенхэм»), Лучано Спалетти («Наполи») ва Хави («Барселона») ўрин олган.

Рўйхатни тузишда 2022 йил 19 декабрдан 2023 йил 20 августгача бўлган даврда эришилган ютуқлар ҳисобга олинган.

Бугундан бошлаб мухлислар ФИФА расмий сайтида энг яхши мураббий ва футболчига овоз беришлари мумкин.

ФИФАнинг The Best соврини учун номзодлар эълон қилинди


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: FIFA