FIFA собиқ президенти Зепп Блаттер касалхонага ётқизилди

Sherzod Nurmatov
8 янв 2021
Унинг соғлиғи ёмонлашгани хабар қилинмоқда.

Маълум қилинишича, 84 ёшли функционернинг аҳволи оғир, аммо унинг ҳаётига ҳеч нарса таҳдид солмаяпти. Блаттернинг касалхонага ётқизилиши ҳақидаги маълумотни унинг қизи Коринн тасдиқлади.  

“Ҳа, отам касалхонада. Унинг ҳолати кундан кунга яхшиланмоқда, бироқ унга вақт ва дам керак", – дея таъкидлади Коринн.

Шунингдек, Коринн отасининг касалхонага ётқизилиши сабабини ошкор этишни истамаган.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: blick.ch