ФИФА президенти Душанбега етиб келди
02 май 2023 07:33
Янгиликлар
ФИФА президенти Душанбега етиб келди
Халқаро футбол федерацияси президенти Жанни Инфантино расмий ташриф билан Тожикистонга келди.
Душанбе халқаро аэропортида жаҳон футболи раҳбарини Тожикистон футбол федерацияси раҳбарияти илиқ кутиб олди.
Расмий ташриф доирасида ФИФА президенти Жанни Инфантино Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмон қабулида бўлади.
Бундан ташқари, Жанни Инфантино Тожикистон футбол федерацияси раҳбарияти билан расмий учрашувлар ўтказиб, мамлакатда футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинади. ФИФА президенти Душанбе шаҳрида бўлиб ўтадиган Марказий Осиё футбол ассоциациясининг саккизинчи Конгрессида ҳам иштирок этади.





Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига-2025. "Нефтчи" олти карра Ўзбекистон чемпиони
Суперлига. "Пахтакор" "Насаф"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида ортда қолдирди
ФИФА Роналду мухлисларининг танқидлари ортидан Жаҳон чемпионати постерини ўчириб ташлади
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
Фикрлар