UZ

Сўнгги янгиликлар

03:09Ла Лига. "Реал" "Эльче" билан ўйинда қоқилди, аммо биринчи ўринда қолди — "Барселона" билан орадаги фарқ 1 очко  43 03:02А Серия. "Милан" дербида "Интер"ни мағлуб этиб, жадвалда иккинчи ўринга чиқди  23 01:19Камбэк: Бабаян собиқ жамоасига қайтмоқда  19 00:49Саудия Арабистони. Роналду навбатдаги голини урган ўйинда "Ал Насср" "Ал Ҳалиж"ни тор-мор этиб, етакчиликни мустаҳкамлаб олди  8 00:41Ла Лига. "Атлетико" автогол эвазига "Хетафе"дан устун келди ва бошқа натижалар   0 00:33Бундеслига. "Лейпциг" "Вердер" устидан ғалаба қозониб, иккинчи ўринга кўтарилди, "Унион" минимал ҳисобда ютди  0 00:23Туркия Суперлигаси. Ютиб турган "Ризеспор" иккинчи бўлимда "Фенербахче"дан 5 та гол ўтказди, Алиқулов туширилмади  3 00:08А Серия. "Рома" "Кремонезе"ни ютиб, пешқадам бўлиб олди ва бошқа натижалар  2 23:32АПЛ. "Арсенал" "Тоттенхэм"ни тор-мор келтирди, Эзедан хет-трик!  20 23:18Лига 1. "Лион" охирги ўриндаги "Осер"ни ютолмади, "Брест" ўз уйида ғалаба қозониб, хавфли ҳудуддан чиқиб кетди  0 22:45Грузия чемпионатининг энг яхши ҳимоячиси фаолиятини Суперлигада давом эттиради  6 22:20"Йил кашфиёти" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  11 21:48Элит ОЧЛ баҳси ўзбекистонлик ҳакамларга ишониб топширилди  4 21:25"Насаф" – "Трактор" баҳсини малайзиялик ҳакамлар бошқаради  1 21:07Ўзбекистонлик ҳакамлар U-17 Осиё Кубоги саралаши ва CAFA U-18 мусобақаларида ишламоқда  0

ФИФА “Машъал”дан трансфер тақиқини олиб ташлади Янгиликлар

ФИФА “Машъал”дан трансфер тақиқини олиб ташлади

Теглар :  Машъал ФИФА
Вазият муборакликлар учун ижобий ҳал этилди.

2022 йилнинг 11 апрель куни ФИФА Низоларни ҳал этиш палатаси “Машъал” футбол клуби ва унинг нигериялик собиқ футболчиси Ифеанйи Ифеанйи ўртасидаги низоли вазият юзасидан қарор чиқарган эди. Унга кўра, “Машъал” футбол клуби зиммасига футболчи олдидаги белгиланган қарздорлик ва жарима тўловларини 45 кун мобайнида тўлаш мажбурияти юклатилган. Агар мазкур мажбуриятлар клуб томонидан ўз вақтида бажарилиши таъминланмаса, клубга нисбатан миллий ва халқаро миқёсда янги футболчиларни рўйхатдан ўтказиш бўйича тақиқ қўйилиши ҳақида огоҳлантириш берилган.

Бироқ клуб бу борада хабардор этилган бўлса-да, ушбу низоли вазиятни ҳал этмаган ва шу муносабат билан, ФИФА 2022-йил 9-августдан эътиборан “Машъал” футбол клубига нисбатан трансфер тақиқини белгилаганди.

“Машъал” куни кеча нигериялик собиқ футболчиси олдидаги қарздорлик масаласини ҳал этди ва ФИФАга трансфер тақиқини олиб ташлаш бўйича мурожаат юборилди. 13 февраль куни футболчи томони тўлов амалга оширилганини тасдиқлади ва ФИФА “Машъал” футбол клубидан трансфер тақиқини олиб ташлади.

Рейтинг: -2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика