

ФИФА расмий сайти хабарига кўра, Чили футбол ассоциацияси ФИФА тартиб-интизом қўмитасига шикоят аризаси билан мурожаат қилиб, унда Кастильога Эквадор фуқаролигини бериш бўйича ҳужжатларнинг сохталаштирилгани бўйича бир қатор айбловларни илгари сурган.
Чилиликлар Эквадор терма жамоаси ҳимоячиси иштирок этган ЖЧ-2022 саралаш босқичидаги барча саккизта ўйинда техник мағлубият қайд этилишини талаб қилмоқда.
Терговнинг бориши ҳақида батафсил маълумот яқин вақтларда тақдим этилади.
Эквадор терма жамоаси 26 очко жамғариб, турнирга тўғридан-тўғри йўлланма берувчи жаҳон чемпионати саралаш турнири турнир жадвалида тўртинчи ўринни эгаллади. Чили терма жамоаси эса 19 очко билан 7-ўринда бормоқда.



